Хитойлик автомобилсозлардан тўпори йўлтанламас

Хитойлик автомобилсозлардан тўпори йўлтанламас

IAT Automobile Technology компанияси келаётган душанба куни Пекин автосалонида ғаройиб кўринишли йўлтанламасни намойиш қилади.

IAT фирмасига 2002 йилда асос солинган. Компания ноодатий кўринишга эга машиналар ишлаб чиқаради. Ўз вақтида IAT компанияси FAW, Brilliance, Changhe, Zhiche Auto ва бошқа кўплаб Хитой фирмалари, электромобилсозлар билан ҳамкорлик қилган.

Компаниянинг технологик салоҳиятини мазкур йўлтанламас кўрсатиб турибди. Автомобилнинг техник тавсифи ошкор этилмади, номи ва ялпи ишлаб чиқарилиш эҳтимоли маълум эмас.

IAT йўлтанламаси қирувчи самолётларга ўхшаш қиррадор кузови билангина эмас, ўлчами билан ҳам ҳайратга солади. Узунлиги 6 метрга яқин. Бундай баҳайбат автомобилга V6 ёки V8 мотор ўрнатмасдан биратўла юк машинасининг ўн цилиндрли двигатели жойланиши эҳтимоли юқоридир.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"