Хитойнинг онлайн-магазини биринчи “интернет-автомобиль”ни тақдим этди

Хитойнинг онлайн-магазини биринчи “интернет-автомобиль”ни тақдим этди

Alibaba компанияси ва SAIC автомобилсозлик ширкати янги кроссоверни кўрсатди. RX5 деб ном олган автомобилнинг ўзига хослиги YunOS номли операцион тизим билан жиҳозланганлигидир. YunOS ёрдамида ҳайдовчи интернет хизматларидан беш бармоғидек фойдалана олади.

Alibabaнинг технологик бўлинмаси раҳбари Ван Цзян ақлли операцион тизимни автомобилнинг “иккинчи двигатели”га, ахборий маълумотларни эса “иккинчи ёнилғиси”га қиёслади. Янги технология кўмагида чўнтакни кавламасдан автотураргоҳ ҳақини тўлаш, ёнилғи қуйиш ёки кофе харид қилиш имкониялари бор. Бундай хизматлар фақатгина “интернет-автомобиль”да мавжуд бўлиши мумкин.

YunOSга бирор масала юзасидан сўров бериб тавсия олса бўлади. Шунингдек, RX5 автомобилининг бошқа ҳайдовчилари билан тез хабарлашиши имкони мавжуд. Тизим ҳайдовчининг овозли буйруғига бўйсунади. Кроссовер теваракни кузатиш камераси, янги авлод навигацион тизими билан жиҳозланган.

Тўғри, RX5 авторусумининг техник кўрсаткичлари айтилганича йўқ, аммо электр токига ишлаши ва автопилот режими бўлиши маълум. Нархи 148 800 юан ёки 22 300 доллар.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"