Хоразм автомобиль заводида такомиллашган Chevrolet Labo ишлаб чиқарилади

Хоразм автомобиль заводида такомиллашган Chevrolet Labo ишлаб чиқарилади

2017 йил сентябрь ойидан Ўзбекистоннинг Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманида Chevrolet Labo автомобилининг такомиллаштирилган моделини ишлаб чиқиш йўлга қўйилади, деб хабар қилмоқда Kun.uz.

Бу ҳақда, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хоразм вилояти фаоллари билан Урганч шаҳрида ўтказган учрашувида маълум қилди. Бироқ, Давлат раҳбари мазкур лойиҳанинг тафсилотларини ошкор қилмади.

Маълумки, GM Uzbekistan қўшма корхонаси 2015 йил 27 июлидан «Хоразм Авто» корхонасида Chevrolet Labo автомобилларини серияли ишлаб чиқишни йўлга қўйган эди. 550 кггача юк кўтара оладиган мини-юк машинасини ишлаб чиқиш Ўзбекистоннинг 2015 йилга мўжалланган Инвестиция дастури доирасида ўзлаштирилган эди. Лойиҳанинг умумий қиймати 5,9 млн АҚШ долларини ташкил этган. Заводда йилига 5 минг дона Labo ишлаб чиқарилиши мумкин.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.