Ягона транспорт карталари қандай ишлашини тушунтирувчи сайт фаолият бошлади

Ягона транспорт карталари қандай ишлашини тушунтирувчи сайт фаолият бошлади

“Тошшаҳархизмат” компанияси махсус сайтни ишга туширди, унда пойтахтда жорий этиладиган ягона транспорт картаси қай тартибда ишлаши акс этади.

Ягона транспорт картаси Тошкент йўловчи транспортида йўл ҳақини тўлаш учун мўлжалланган. Ҳар қандай маҳаллий аҳоли ва пойтахт меҳмонлари ушбу картадан фойдалана олади.

Сайтда кўрсатилган намуналардан “О`М” (ўқувчилар учун автобус ва метро), “NM” (пенсионер ва ногиронлар учун автобус ва метро), “ТМ” (талабалар учун автобус ва метро), “AVM” (қолган аҳоли учун автобус ва метро) транспорт карталари жорий этилишини билиб олиш мумкин.

Картани терминалга тиқилади ва у NFC технологияси бўйича пулни ечиб олиб, сизга чек босиб чиқаради. Сафар тугамагунча чекни ташлаб юбормаслик лозим.

Афсуски, сайтда ягона карталарнинг ҳисобини қай усулда тўлдириш ёзилмаган. Аммо карта сотиладиган жойлар кўрсатилган.

Сайт манзили card.tshtx.uz.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"