Яндекс Москвада ҳайдовчисиз таксини йўлга қўйишни таклиф қилди

Яндекс Москвада ҳайдовчисиз таксини йўлга қўйишни таклиф қилди

Ҳозирда Яндекс кўплаб автомобиль ишлаб чиқарувчилар билан астойдил музокара олиб боряпти. Яндекс ҳайдовчисиз таксиларнинг ривожланиш истиқболини олдиндан кўряпти. Бу ҳақда компаниянинг PR лойиҳалар раҳбари маълум қилди.

Қайси корпорациялар билан, қандай тизимли таксилар хусусида музокаралар юритилаётганлиги ошкор этилмади. Бироқ яқиндагина Яндекс ҳайдовчисиз КамАЗ яратиш ишларига бош қўшганлиги маълум бўлган.

Москва ҳукумати мазкур лойиҳани тўла қувватлашини билдирди. Аммо, ҳозирча, умумфойдаланиш йўлларида автоном автомобиллар қатновини тартибга солувчи қонунчилик базаси ишлаб чиқилгани йўқ.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"