Янги BMW 1-Series седани синов пайтида суратга туширилди

Янги BMW 1-Series седани синов пайтида  суратга туширилди

Немис автокорхонаси 1-Series седани устидаги ишларни якунлаб, Европа йўлларида синов ўтказишни бошлади. Ҳар ерда ҳозир папараццилар бу сафар ҳам имкониятни қўлдан беришмади.

Бавария йўлларида олинган расм шу куниёқ интернетга жойланди. Расмдаги автомобилнинг қиёфаси “тажовузкор”. Яқинда тарқалган хабарларга ишонадиган бўлсак, шартли номи F52 бўлган авторусумга 2 литрли двигатель ўрнатилади.

Автомобилнинг UKL платформаси бундан кучлироқ мотор ўрнатишга имкон бермайди. Бундан келиб чиқадики, янги русум Audi A3 Sedan ва Mercedes-Benz CLA лар билан рақобатга киришади. Ҳозирча, BMW 1-Series баҳоси эълон қилинмади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"