Янги E-CLASS: Энг технологик седан тўғрисида 5 факт

Янги E-CLASS: Энг технологик седан тўғрисида 5 факт

2015 йилда Merсedes-Benz бренди кўпдан-кўп янгиликларни тақдим этди. Донғи кетган моторшоуга немислар GLE ва GLC, янгиланган “Гелендваген”, C-Class Coupe, A-Class оиласидан автоларни олиб келди. W213 индексли янги E-Classни келгуси йил январида Детройтдаги автосалонда кўрсатилади. 2016 йилнинг асосий янгиликларидан бири бўлиши кутилаётган машина ҳақида анча-мунча нарса бизга маълум.

E-Classнинг шартли автопилоти бўлади. Ундаги ўнлаб сенсор ва датчиклар машина атрофидаги вазиятни ўрганади. Электроника мустақил ҳолда 200 км/соат тезликда машинани ҳайдай олади. Датчиклар йўлдаги белгилар, иншоотлар, йўловчилар ва бошқа объектларни аниқлайди. Янги технологияни Mercedes “ҳайдовчига ярим автоматик ёрдам тизими” деб атамоқда ва ҳар қандай ҳолда ҳам ҳайдовчининг қўли рулда бўлишини уқтирмоқда.

Седанни телефон ёрдамида бошқариш мумкин. Янги E-Classни смартфонга улаб пульт сифатида бошқариш имкони бор, масалан, машинадан тушиб четда турган ҳолда махсус илова ёрдамида автотураргоҳга киритиш мумкин. Ундан ташқари масофадан туриб эшикларни очиш, ўт олдириш ва ўчириш мумкин. Алоқа Bluetooth ёрдамида ўрнатилади.

Янги E-Class C-Classга ўхшайди. Mercedes W213 C-Class услубини, айрим элементларига кўра S-Class услубини эслатади. Оптикаси, , олд панели, тузилиши ва кўрсаткичлари жиҳатдан ўхшашликларга эга.

 

E-Class гибрид модификацияга эга. Янги авто MRA платформасида ясалади. Энг аввал бу архитектурадан Daimler концерни 2014 йилда фойдаланган. Асос вариантида бензинли 2 литрли, 184 от кучига эга двигатель бўлади. Қиммат модификациялари эса 204 от кучига эга V6 двигатели билан жиҳозланади. Шунингдек Plugin Hybryd гибрид версияси бўлади. Норасмий маълумотларга кўра тўла заряди билан 20 км йўл босади.

W213 автоҳалокатни башорат қилади. E-Classга аввалги автомобилларнинг ҳеч бирида бўлмаган хавфсизлик тизими ўрнатилади. Авто Pre-Safe Impulse Side тизими билан жиҳозланганда кузов чети бўйлаб ўрнатилган датчиклар тўқнашув муқаррарлигини олдиндан сезиб, йўловчини унга тайёрлайди. Биринчи навбатда ўриндиқдаги ҳаво камералари пиротехник заряд воситасида ишга тушади. Ён томондан зарб берилишидан бир сония аввал улар шишиб, йўловчини салон ўртасига суради. Pre-Safe Sound тизими эса тўқнашувдан олдин динамиклардан 25 дБ қаттиқ овоз чиқаради.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"