Янги Hyundai Equus салонининг расмлари тарқалди

Янги Hyundai Equus салонининг расмлари тарқалди

Hyundai компанияси учинчи авлод Equus седанини синаш ишларини бошлади. Устомон сураткашлар Жанубий Кореядаги синов ишлари вақтида унинг расмини олиб тарқатишга ҳам улгурдилар. Автомобиль келаси йили оммага тақдим қилинади.

Автомобилнинг асос версиясида уч ўриндиқли диван ва йиғиштириладиган тирсакқўйгич бўлади. Бу жиҳозга иқлим ўзгартиргич мослама ва мультимедиа тизимининг бошқарув пульти ўрнатилган. Бошқа турдаги автомобилда эса икки ўриндиқнинг орасида музлаткич жойлаштирилган.

Норасмий маълумотларга кўра, янги модель 5 литрли V8 бензинли двигатель билан таъминланади. Мотор қуввати 429 о.к. ва 509 Нм айлантириш моментига эга. Ундан ташқари 3,3 литрли бензинли, икки турбинали, 365 о.к.га эга двигатель ҳам бўлади. Моторлар саккиз поғонали автоматик узатмалар қутиси билан ишлайди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"