Янги Kia Cadenza: илк фотосуратлар

Янги Kia Cadenza: илк фотосуратлар

2010 йилдаги Cadenza`нинг аввалги намунаси, бу — Kia компаниясининг олд ғилдираклари етакчи бўлган йирик ва қимматбаҳо седани ҳисобланади. Унинг узунлиги беш метр, мотор қуввати эса 300 от кучига тенг. Моделнинг иккинчи авлоди янада каттароқ нуфузга эга бўлиши ваъда қилинмоқда. Корейслар янги машина ҳақида жуда оз миқдордаги ахборотни тақдим этди ва ҳозирча фақатгина икки дона фотосуратни эълон қилди.

Янги Cadenza унинг ватани Жанубий Кореяда Kia K7 номи остида сотувга чиқарилади. У бир вақтнинг ўзида “кичик” Оптимус ва Qouris`га ўхшаб кетади. Ягона ажралиб турган жиҳати — олд ва орқа чироқлардаги зигзаг чизиқларидир. Шунингдек, янги Cadenza узунлиги беш метрдан ортиши кутилмоқда.

Двигатели ҳақида ҳам ҳозирча маълумотлар мавжуд эмас, бироқ унга 3,3 литрли мотор ўрнатилиши тахмин қилинмоқда. Унга Lambda туркумидаги 294 от кучига эга 3,3 литр ҳажмли атмосферали V6 ўрнатилиши ҳам мумкин. Genesis маркали автомобиллар учун ишлаб чиқилган 3,3 литрли турбомоторнинг қўлланилишига эса жуда кам эҳтимол мавжуд.

Аввалги Kia Cadenza/K7 савдоси 2014 йилда яхши натижаларни қайд этмаганини таъкиблаб ўтиш жоиз. Ушбу модель Кореяда 22,5 минг дона сотилди, айни пайтда худди шу платформадаги Hyundai Grandeur 93 минг харидорини топди. АҚШнинг улкан бозорида эса бу вақтда 10 минг донадан камроқ автомобиль харид қилинди.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!