Янги Nissan Juke мана шундай қиёфада бўлиши мумкин

Янги Nissan Juke мана шундай қиёфада бўлиши мумкин

Янги Nissan Juke тўғрисида, ҳозирча, кўп нарса ошкор қилинмади. Шунга қарамай, Италиянинг OmniAuto нашри инсайдерлардан олинган маълумотлар асосида янги авлод кроссоверининг ташқи кўринишини компьютерда гавдалантирди. Бўлғуси Juke радиаторининг V-симон панжараси билан ажраб туради.

Nissan Juke асосида CMF-B модул платформаси ётибди. Бу платформа янги Renault Duster ва Nissan Micraники билан бир хил. 109 от кучига тенг гибрид мотор ўрнатилиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Кроссоверга атрофни кўриш камераси, автомобилни бир полосада тутиш тизими (машина йўлнинг бир бўлагидагина юради) ва ҳатто, самолётлардагига ўхшаш “қора қути” ўрнатилади

Nissan Juke тақдимоти 2017 йилга мўлжалланган.

Яна бир марта таъкидлаб ўтамиз: бу расмий тақдим этилган сурат эмас, рассом фантазияси холос.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"