Янги Porsche Cayenne бошқарув тугмаларидан воз кечади

Янги Porsche Cayenne бошқарув тугмаларидан воз кечади

Фотоайғоқчилар 2017 ёки 2018 йилда тақдим этилиши кутилаётган Porsche Cayenne янги авлод русумини суратга туширишга муваффақ бўлди.

Автомобиль янги платформада ясаладиган кўринади. “Кайенне”га эса аввалгиларидан кучли ва тежамкор двигателлар ўрнатилади.

Салонида ҳам ўзгаришлар бўлади. Салоннинг жиҳозланиш услуби сақланиб қолади, бироқ немислар бошқарув тугмаларидан тамоман воз кечади. Уларнинг ўрнига сенсор қурилмалардан фойдаланилади.

Аммо бу фотоайғоқчилар олган суратга қараб ясалган хулоса холос. Автомобилнинг тажриба варианти такомиллашган ҳолда, серияли вариантининг интерьери эса анъанавий кўринишда чиқарилиши эҳтимоли ҳам бор.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Мавзу:

#Porsche Cayenne

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"