Янги тизимдан эҳтиёт бўлайлик. Ёхуд рулдаги "потенциал қотиллар" камаядими?

Янги тизимдан эҳтиёт бўлайлик. Ёхуд рулдаги

Хуллас, "права"ни энди хусусий марказлар хам бериши мумкин бўларкан, деган гап болалаяпти. Ўқиб аввал ҳайрон қолдим. Бу ёғи яна коррупция авж оларкан-да деб “моя хапсала пир стала”. 

Давомини ўқиб кайфиятим ўзгарди. Чунки бу жараёнда хом сут эмган банда қатнашмас экан.  Компютер ҳал қиларкан валломатиниям рулга ўтириш ҳуқуқини.

 Вазирлар махкамаси бу борада қатъий талаблар ўрнатибдимиш. Агар бу талаблар соққани отганга эмас, шу талабларга жавоб берадурғон ташкилотларга лицензия беришни назарда тутса - айни муддао.

Умид беради бу янгилик. Ростанам шундай бўлса автомактаблар "халтура" қилмай дарс ўтади. Чунки курсанти "электрон калла"га бас келолмаса ўзига зарар. Яна қайта ўқитиши керак.

Энг асосийси рулдаги "потенциал қотиллар" камаяди. Ғилдирак остидаги ажал чекинади.

Фақат шу иш ташаббускорларидан битта илтимос! Тизимни жорий қилиш яхши, лекин уни ҳам "қўлга ўргатиш" пайида бўладиганларга ҳушёр туринглар...

Манба

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!