Янги Volkswagen Crafterнинг биринчи расмлари тарқалди

Янги Volkswagen Crafterнинг биринчи расмлари тарқалди

Расмга қараб “Крафтер”нинг янги авлоди аждодларидан кескин фарқ қилишига гувоҳ бўламиз. Салон тасвири намойиш этилмади, аммо ичкарида ҳам ноодатий қиёфани кўришимиз эҳтимолдан холи эмас.

Crafterнинг афзалликларидан бири паст аэродинамик қаршилик коэффициентидир. Бу миқдор 0,33ни ташкил этиб, ўз сегментидаги энг кичик кўрсаткичдир.

Барча сериялар турлича конфигурацияга эга. Харидорда кичик фургондан тортиб, йирик жуссали, кўп юк сиғдирувчи русумгача танлаш имкони бор. Техник тавсифи, ҳозирча, маълум қилинмади, бироқ норасмий хабарга кўра, 4 ёки 6 цилиндрли (2 ёки 3 литрли) турбодизеллар бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, “Крафтер” Mercedes Sprinter асосида қурилган, лекин иккинчи авлод русумлари “Мерседес” мутахассисларисиз яратилади. Қолаверса, крафтерсозларга MAN мутахассислари кўмаклашади.

Crafter-2 намойиши шу йилнинг кузида Ганновер автосалонида ўтказилади. Ишлаб чиқариш ҳам Полшада куз ойларида бошланади.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"