Янги йил муносабати билан бепул автобус қатнови йўлга қўйилди

Янги йил муносабати билан бепул автобус қатнови йўлга қўйилди

Кириб келаётган Янги йил байрами муносабати билан "Янги Ўзбекистон" боғига ташриф буюрувчи фуқаролар ва пойтахтимиз меҳмонларига сифатли ва қулай транспорт хизматини кўрсатиш мақсадида, "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ томонидан "Дўстлик метроси - Янги Ўзбекистон боғи" йўналишида ҳаракатланувчи махсус бепул автобуслар ишга туширилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги

Ушбу йўналишда автобуслар қатнови жорий йилнинг 20 декабрь кунидан бошлаб, 2022 йилнинг 10 январь кунига қадар амалга оширилади.

Қатновлар соат 08:00 дан  22:00 га қадар давом этади. Автобуслар ҳаркатининг оралиқ интервали 10-11 дақиқани ташкил этади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Мавзу:

#автобус