Японияда 7 ўриндиқли Honda BR-V савдога чиқди

Японияда 7 ўриндиқли Honda BR-V савдога чиқди

Кунчиқар юрда ишлаб чиқарилган етти ўриндиқли Хондага 117 от кучига эга мотор ўрнатилган. Honda BR-V кроссовери Таиланддаги “Thailand International Motor Expo” кўргазмасида йиғилганлар эътиборини тортди, чунки у тежамкордир: 4 цилиндрли мотор ҳажми 1,5 литр бўлиб, Е85 маркали этанолга юради.

Honda BR-Vнинг кузови беш хил рангда ишлаб чиқарилади, ABS хавфсизлик тизими кенгайтирилган, 2та хавфсизлик ёстиқчаси, юқорига кўтарилишни бошлашда ёрдамчи опцияси, тормозлаш кучи тақсимланишини барқарорлаштириш хусусияти бор. Бундан ташқари орқани кўрсатувчи камера ўрнатилган, тасвир 6,1 дюймли сенсор дисплейда акс этади. Дисплейга iOS ва Android мультитизимлари уланган. Габаритида диод чироқлар мавжуд. Smart Key тизими билан жиҳозланган.

Кроссовернинг Япониядаги нархи 21 000дан 22 900 долларгача.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"