Японияда водород двигателли Honda Clarity Fuel Cell савдоси бошланди

Японияда водород двигателли Honda Clarity Fuel Cell савдоси бошланди

Водородмобиль беш йўловчини сиғдиради. Инженерлар салонни имкон қадар кенгайтиришга аҳамият берган. Ёнилғи элементи ва энергоблок кичрайтириб ишланган.

Махсус ёнилғи бакида юқори босим остида газсимон водород сақланади. Тўла ёнилғи билан 750 км йўл босади. Бакни тўлдиришга 3 дақиқа вақт кетади.

Водородли автомобиль билан бирга яна бир енгил қурилма сотувга чиқарилади, уни машинага улаб ток манбаи сифатида фойдаланиш мумкин. Энергия блокини хонадонда маиший мақсадларда ишлатса бўлади.

Водородмобиль савдосининг дастлабки йилида Honda корпоратив савдоларга диққатини қаратади, машина ишлаши ва харидорларнинг мулоҳазаларини ўрганади.

Honda Clarity Fuel Cell Япониянинг ўзида ишлаб чиқарилмоқда. Машина шу йил охиригача Европа ва АҚШ магазинларида пайдо бўлади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"