Японлар вазни 320 кгли жажжи электромобилча яратди

Японлар вазни 320 кгли жажжи электромобилча яратди

Токиодаги Rimono компанияси митти электромобиль прототипини оммага намойиш қилди. Кузовининг асосий қисми пластикдан ясалгани учун ўйинчоқни эслатади. Аммо вазни ҳақиқий ва ўйинчоқ автомобил ўртасида – 320 кг.

Тўғри, унинг айрим қисмлари металлдан ясалган, жумладан, қаноти, капоти, эшиклари ва рамаси. Келгусида уларни ҳам пластикдан ясаш режалаштириляпти. Шундай қилиб, электромобилчамиз 200 кггача вазн ташлаши мумкин. Буларнинг барчаси машинанинг йўл захирасини ошириш учундир.

Дарвоқе, гап ўзимиз билган оддий пластик ҳақида кетмаяпти. Автомобиль корпуси зарбга чидамли, пишиқ ишланиши лозим. Шу сабабли “Римоно” мутахассислари GFRTP ва CFRTP компанияларининг махсус термопластигидан фойдаланмоқда. Бу пластик пўлатдан мустаҳкамроқдир. Алюмин қотишмасидан эса бир ярим баробар мустаҳкамлиги юқори. Пластик таркибининг камида 50 фоизи пишиқ шиша толасидан иборат. Электромобиль сирти полиуретан ва полиэстр суви юритилиб ҳимояланган

Машинанинг габарити: 2200х1000х1300 мм. Электромобилча келгуси йилдан сотувга чиқади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"