Йирик юк машиналари шаҳарлараро троллейбусга айланади

Йирик юк машиналари шаҳарлараро троллейбусга айланади

Scania швед компанияси автопоезд ва троллейбус гибриди бўлган электрли юк машиналарини ишга туширмоқчи. Мазкур технологияни синовдан ўтказиш учун Швециянинг Евле бандаргоҳидан Сторвик шаҳригача электр сими тортилган.

Кабинанинг орқасидаги рамага пантограф ўрнатилган, ундан, нафақат, электромоторга, балки, аккумуляторлар блокига ҳам ток узатилади. “Троллейфура” электр линиясидан ташқарида аккумуляторлар қуввати билан ҳаракатни давом эттиради, ундан сўнг эса дизель двигателни ишга туширади.

Мазкур технология ёрдамида зарарли чиқиндиларни 80-90 фоизга камайтириш мўлжалланмоқда. Қолаверса, электр соляркадан арзон. Барча афзалликлари ва камчиликлари синов ўтгач маълум бўлади.

Таъкидлаш керакки, троллейбусдан юк ташиш мақсадида фойдаланиш ғояси янги пайдо бўлмади. Собиқ ССРИнинг кўпгина шаҳарларида бундай техника ишлаган. Масалан, Қримда 96 кмли дунёдаги энг узун троллейбус линияси мавжуд.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"