Юк машинасида сузишни истайсизми? Видео

Юк машинасида сузишни истайсизми? Видео

Россиянинг биринчи сузувчи автоцистернаси АЦ-4,0 синовдан муваффақиятли ўтказилди. Машина “Урал-4320” шассисига ўрнатилган, аммо кабина КамАЗники.

Автоцистерна цистернали автомобил деганидир. Машина ўтган йили “Интерполитех” кўргазмасида намойиш этилган. Яқинда унинг реклама видеолавҳаси тарқатилди.

“Грузовик Пресс” нашри хабарига кўра, кабинага сувни чиқариб ташлайдиган мослама ўрнатилган. АЦ-4,0 сузувчи автоцистернасининг барча қисмлари, агрегатлари, двигатели ва бўлмалари герметиклаштирилган. Зич ёпиқ бўлмада ёнғин ўчириш асбоб-ускуналари сақланади. Цистерна 4000 литр сиғдиради.

Сувда автомобильнинг тезлиги 5,5-7,4 км/соат. Қуруқликдаги кўрсаткичлари аниқлаштирилмади.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"