ЗАЗ янги нишона нусхани кўрсатди

ЗАЗ янги нишона нусхани кўрсатди

Киевдаги автошоуга ЗАЗ (Запорожье автомобиль заводи) янги прототипни олиб келди.

Концептуал русум номи Slavuta Nova. 28 май куни “Пойтахт автошоуси”да намойиш этилади.

Бизга яхши таниш “Запорожец”нинг янги авлоди тўғрисида батафсил маълумот ёки фотосурати келтирилгани йўқ. Номига кўра тахмин қилсак, ZAZ Slavuta Nova 1999-2011 йилларда ишлаб чиқарилган ЗАЗ-1103 “Славута” русумига ўхшаш бўлади. Бу русум ЗАЗ-1102 “Таврия” асосидаги лифтбек эди. Автомобиль двигатели 1,1-1,3 литр, қуввати 51-66 от кучига тенг бўлган. Ҳаммаси бўлиб 140 мингдан ортиқ нусхада ишлаб чиқарилган.

Апрел ойида украин автозаводи ZAZ Vida Pick-Up фургонини ишлаб чиқариши ҳақида хабар берилган эди.

Айтиш керакки, сўнгги йилларда ЗАЗнинг иши орқага кетмоқда. Масалан, 2014 йилда 3 млрд гривна зарар кўрди, 2015 йилда эса завод 7 ойгина фаолият юритди. Инқирозга қарамасдан компания ўзини тиклаб олишга ҳаракат қилмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Мавзу:

#Slavuta

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"