1-майдан «Махсустранс» Тошкентда чиқинди учун тўловларни оширади

1-майдан «Махсустранс» Тошкентда чиқинди учун тўловларни оширади

1-май кунидан эътиборан «Махсустранс» давлат ишлаб чиқариш бошқармаси Тошкент аҳолисига ва корхоналарга санитар тозалаш хизматларини кўрсатиш бўйича тарифларни оширади. Бу ҳақда «Махсустранс» шаҳар фойдаланиш бўлими сайтида хабар қилинган.

Янги тарифларга кўра, хизматлар нархлари қуйидагича белгиланди:

Қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш – жисмоний шахслардан
— бир киши учун бир ойга — 3000 сўм.

Қаттиқ ҳолдаги чиқиндиларни тўплаш ва олиб кетиш:

— бюджет ташкилотларидан 1 м куб учун – 35991,0 сўм
— хўжалик ҳисобидаги ташкилотлардан 1м куб учун – 35991,0 сўм.

Суюқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш:

— бюджет ташкилотларидан 1 тоннасига – 13449,4 сўм
— хўжалик ҳисобидаги ташкилотлардан 1 тоннасига – 13449,4 сўм.

ҲД-310 русумли автомобилларда чиқиндиларни қайта юклаш станцияларидан

— (Яшнобод, Яккасарой ва Юнусобод ЧҚЮШ) «Охангарон чиқинди хонасигача олиб бориш 1 тоннаси учун – 10010,5 сўм.

Манба: Kun.uz

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.