2015 йилнинг энг хавфсиз автомобиллари аниқланди

2015 йилнинг энг хавфсиз автомобиллари аниқланди

Европанинг Euro NCAP институти тўқнашув синови ўтказилиши натижасида энг хавфсиз автомобиллар рўйхатини тузди. “Ўз синфидаги энг яхши автомобиль” унвонига саккизта русум лойиқ топилди

Бу унвонга даъвогар авто русуми тўрт талабга жавоб бериши керак: ҳайдовчи ва катта ёшли йўловчилар ҳимояси, болалар хавфсизлиги, пиёдалар хавфсизлиги ва қўшимча хавфсизлик тизимлари билан таъминланганлиги. Синовлардан ўтган барча ғолиблар Euro NCAP танловининг беш юлдузи соҳиби бўлишди.

Энг хавфсиз “Катта паркетник” деб Volvo XC90 русуми топилди. Энг хавфсиз “Кичик паркетник” эса Mercedes-Benz GLC автомобили бўлиб чиқди. Хавфсизлик нуқтаи назаридан энг яхши “Катта оилавий автомобиль” унвони Jaguar XE, энг яхши “Кичик оилавий автомобиль” эса Infiniti Q30 русумига насиб қилди. Энг хавфсиз “Ўта кичик автомобиль” Honda Jazz, энг хавфсиз “Катта минивэн” эса  Ford Galaxy. Бундан ташқари экспертлар Volkswagen Touran ва Mazda MX-5 автомобилларининг хавфсизлигига аъло баҳо қўйишди. Бу русумлар мос ҳолда “Кичик минивэн” ва “Родстер кузовли спорт автомобили” категориялари бўйича совриндор бўлган.

Русум Ҳайдовчи ва катта ёшли йўловчилар ҳимояси Болалар ҳимояси Пиёданинг ҳимояси Хавфсизликни таъминлаш қурилмалари
Volvo XC90 97% 87% 72% 100%
Mercedes-Benz GLC 95% 89% 82% 71%
Jaguar XE 92% 82% 81% 82%
Infiniti Q30 84% 86% 91% 81%
Honda Jazz 93% 85% 73% 71%
Ford Galaxy 87% 87% 79% 71%
Volkswagen Touran 88% 89% 71% 76%
Mazda MX-5 84% 80% 91% 64%

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"