2018 йилда Hyundai Motor водородга юрадиган янги кроссоверни кўрсатади

2018 йилда Hyundai Motor водородга юрадиган янги кроссоверни кўрсатади

Кореянинг Hyundai Motor компанияси ёнилғи элементига ҳаракатланувчи кроссовер тақдимотини келаси йилга мўлжаллади. Лас-Вегасдаги CES-2017 истеъмолчи электроникаси кўргазмасида бренд вакиллари шу мазмунда ахборот берди.

Тўйга тўёна билан деганларидек водородли кроссовернинг дебюти 2018 йили Жанубий Кореяда ўтказиладиган олимпиада ўйинларига тўғри келади.

Лас-Вегасдаги кўргазмада фақат анонс берилди, кроссоверга оид бирор тафсилот келтирилмади.

Hyundai кроссовери янги платформада қурилиши маълум. Автомобилда бир талай ёрдамчи функциялар бўлади.

Аввалроқ кроссовер Hyundai Tucson Fuel Cell номини олиши айтилганди. Тахминларга кўра, янги Hyundai Tucson Fuel Cell ёнилғи захираси 560 км йўл босишга етади. Бошқа манбалар хабар беришича, корейс инженерлари машинанинг йўл захирасини 650 кмга етказиш устида меҳнат қилмоқда.

Журналистлар билан суҳбатда Hyundai вакиллари 2018-2019 йилларда йўл захираси камида 200 мил (320 км) бўлган тўла электрли кроссовер чиқариш режасини ошкор қилди.

Эслатиб ўтамиз: Hyundai Motor Company 2020 йилга бориб 28 турдаги муқобил автомобиль чиқаришни режалаштирган, улар орасида гибрид, зарядланувчи гибрид, электромобиль ва водородли автомобиллар бор.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"