5 йилдан сўнг ҳайдовчисиз автомобиллар Хитойда оддий ҳол бўлади

5 йилдан сўнг ҳайдовчисиз автомобиллар Хитойда оддий ҳол бўлади

5 йил ўтгач, хитойликлар ҳайдовчисиз бошқарилувчи автомобилга ғаройиб нарсадек эмас, кундалик эҳтиёждек қарашади. Бу ҳақда «ТАСС» ахборот порталига «Baidu» компанияси раҳбари Ли Яньхун сўзлаб берди.

Бугунга келиб, ХХР мамлакатдаги барча такси хизмати автомобилларини ҳайдовчисиз бошқарувга ўтказишга тайёр. Келгусида эса бошқа ҳайдовчилар ҳам бу ўзгаришдан четда қолмайди. Яньхун айтишича, хитойлик мутахассислар 5 йилдан бери ҳайдовчисиз автомобилларни такомиллаштириб келмоқда. Орадан уч йил ўтиб, осмон ости мамлакати йўлларида ҳайдовчисиз машиналар кўпайиб қолади, беш йилдан сўнг эса кундалик оддий ҳолга айланади.

Эслатиб ўтамиз, Пекинда ҳайдовчисиз BMW синови муваффақиятли ўтди. Автомобиль мустақил ҳолда йўл полосаларининг биридан иккинчисига ўтди, тезликни ўзгартирди, йўлдаги бошқа автомобилларга нисбатан масофани сақлаб ҳаракатланди ва 29 км йўл босиб бирорта қоидабузарликка йўл қўймади. Синовчилар бундан қониқиш ҳосил қилди. Келгуси синовда автомобиль йўлидаги тўсиқларни мураккаблаштириб бортдаги компьютерни имтиҳон қилиш мўлжаллашмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"