Агар “радар” сертификати амал қилиш муддати тугаган бўлса ҳайдовчи қандай ҳуқуқларга эга?

Агар “радар” сертификати амал қилиш муддати тугаган бўлса ҳайдовчи қандай ҳуқуқларга эга?

Дислокацияга асосан тезликни ўлчаш воситаси билан хизматга жалб этилган ЙПХ ходими ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимлари масъул ходимидан тезликни ўлчаш воситасини (мобиль комплекслар бундан мустасно) ва унга тегишли сертификатни (ёки унинг нусхасини) қабул қилиб олади ва унинг бутлиги, созлиги, ўрнатилган тартибда ишлатилишига масъул ҳисобланади.

➖ Рухсат этилмаган, сертификатга эга бўлмаган, сертификатнинг амал қилиш муддати тугаган ёки белгиланган тартибда ИИО ҳисобида мавжуд бўлмаган махсус мосламалардан фойдаланиш тақиқланади.

➖ Бунда рухсат этилмаган, сертификатга эга бўлмаган, сертификатнинг амал қилиш муддати тугаган ёки белгиланган тартибда ИИО ҳисобида мавжуд бўлмаган тезликни ўлчаш воситалари асосида расмийлаштирилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар юридик кучга эга бўлмайди ва ҳуқуқий оқибатлар келтириб чиқармайди.

ВМнинг 975-сонли Қарори

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Мавзу:

#радар