«Андижон» темир йўл вокзалининг янги биноси фойдаланишга топширилди

«Андижон» темир йўл вокзалининг янги биноси фойдаланишга топширилди

«Ангрен-Поп» электрлаштирилган темир йўли қурилиши баробарида мазкур йўналиш бўйлаб бир қатор замонавий иншоотлар бунёд этилди. Улардан бири «Андижон» вокзалидир, дея хабар бермоқда Daryo.Uz «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ахборот хизматига асосланган ҳолда.

2016 йил июнь ойида фойдаланишга топширилган вокзал биноси илгари бир пайтнинг ўзида 50 нафар йўловчига хизмат кўрсатган бўлса, энди унинг имконияти 350 нафар йўловчига етди. Маъмурий бино ва чипта сотиш касса зали алоҳида қурилди. Поездлар келиб-кетиши ҳақида ахборот берувчи маълумотхона ҳамда вокзал ишчи-ходимлари учун алоҳида хоналар барпо этилди. Шунингдек, она ва бола хонаси, тиббиёт пункти, валюта айирбошлаш шохобчаси, барча қулайликларга эга шинам меҳмонхона, юкларни сақлаш зали фаолият кўрсатиб келмоқда. Жаҳон андозаларига тўла жавоб берадиган VIP-зали замонавий кўриниши, шинамлиги билан йўловчилар эътирофига сазовор бўлмоқда.

Andijon-vokzal-680x453

Вокзалнинг олд майдони ободонлаштирилиб, хиёбон, фаввора ва автомобиллар учун турар жойлар барпо этилди. Манзарали дарахтлар ва гул кўчатлари ўтқазилди. Аҳоли ҳордиқ чиқариши учун махсус ўриндиқлар ўрнатилиб, тунги чироқлар билан безатилди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.