Антифриз ҳақида билишингиз керак бўлган маълумотлар

Антифриз ҳақида билишингиз керак бўлган маълумотлар

Биринчи галда ёдингизга солиб ўтиш керакки, автомобил антифризи - бу двигателни совитиш тизимининг энг асосий таркибий қисмларидан бири саналади. У бир умрлик эмас, автомобилнинг бошқа суюқликлари сингари антифризни ҳам алмаштириб туриш лозим.

Matiz, Damas, Labo русумли автомобилларда алмаштириш жараёни ҳар 40 000 километрда, Cаptiva, Маlibu, Orlando моделларида эса сал кўпроқ - ҳар 240 000 километрда алмаштириш лозим.

Айни шу нуқтада G11, G12, G13 таснифлари бўйича танлов юзага келади.

Уларнинг асосий фарқларига тўхталиб ўтамиз:
G11 таснифи – зангламайдиган, мойлайдиган, кўпирмайдиган енгил хусусиятларга эга;
G12 таснифи - марказий нуқталарда зангга қарши қопламаларни юзага келтириш орқали иссиқлик қайтарилишини самаралироқ ташкил этади;
G13 таснифи G12даги барча хусусиятларга эга, шу билан бирга у экологик тасниф саналади.


Совитувчи суюқликлар сифатга мутлақо таьсир этмасдан туриб рангларига кўра ҳам фарқланади.
Суюқликни алмаштиришда ишончли сотувчилардан харид қилинган синалган хилидан фойдаланиш лозим. Ахир бутун бошли двигател совитиш тизимининг тўғри ишлаши антифризни танлашга боғлиқдир.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!