АҚШда мотоциклларни ижарага берадиган мотошеринг сервиси ишга тушди

АҚШда мотоциклларни ижарага берадиган мотошеринг сервиси ишга тушди

RidersShare платформасида тайёрланган мотоцикллардан фойдаланиш учун компаниянинг расмий сайтида рўйхатдан ўтиш талаб этилади. Шундан кейин мотоцикл фойдаланувчилари ўз уловларини ижарага бериш, ўзаро алмашиш ёки мото-таксист хизматларини таклиф қилишлари мумкин. Мана шундай усул билан йўловчи транспортни ижарага олиши ҳам мумкин.

Компания эса ижара ва хизмат кўрсатиш жараёнида тўлиқ суғурта кафолатларини тақдим қилади.

Мотоциклни танлашдан аввал мижозлар байкнинг параметрлари (юрган масофаси, техник кўрсаткичлари, сурати ва бошқалар) кўрсатилган анкетани тўлдиришлари лозим.

Шунингдек, мижоз мотоциклни ижарага бераётган ижарачи билан учрашиш ва транспортни текшириш ҳуқуқига ҳам эга. Яна мото-экипировкани ҳам қўшимча тўлов эвазига ижарага бериш кўзда тутилган.

Сервис кундан-кунга ривожланиб боряпти. Қиммат мотоциклларни харид қилишга қурби етмайдиган ҳаваскорлар мазкур сервис ёрдамида байкларни вақтинча ижарага олишлари мумкин. Статистикага кўра, 30 миллион транспорт воситалари ичидан 9 миллиони мотоцикллар фойдасига тўғри келаркан.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Мавлон Марасулов

Мутахассислиги бўйича таржимон. Олти йилдан буён электрон технологиялар соҳасида ишлайди. Турли чет мамлакатларида ўтказилган конференциялар иштирокчиси.