АҚШда совет автомобилига эга ҳайдовчилар йиғин ўтказди

АҚШда совет автомобилига эга ҳайдовчилар йиғин ўтказди

Июнь бошида Тинч океани соҳили классик автомобиллари Клубининг биринчи учрашуви ўтказилди. Клуб номига эътибор қаратинг – СССР (Classic Car Club of Pacific).

Янги клуб ташкил этилганига икки ойча бўлди. Клуб аъзолари Вашингтон ва Орегон штатида истиқомат қилувчи совет машинаси ҳайдовчиларидир.

Бундай автомобиллар, одатда, 25 ва ундан кўпроқ йил муқаддам ишлаб чиқарилган. АҚШга собиқ Иттифоқ мамлакатларидан эмас, Европа орқали кириб келган. Эҳтиёт қисмлари Россиядан келтирилади, бу масалада муаммо йўқ, деб хабар беради Wroom.ru.

Аммо кундалик юришларда америкаликлар совет машиналарини минишмайди. Машинаси борлар фақат дам олиш кунлари тадбир-маросимларга ҳайдаб бориши мумкин. Совет автомобиллари АҚШликларга бирор даврни эслатмайди, аммо маҳаллий фуқаролар нотаниш машинага қизиқиш билан қарайди.

Айтиш керакки, советча автомобили бор америкаликлар талайгина экан. Ушбу суратлар ижтимоий тармоқлар орқали тарқалди.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Мавзу:

#тадбир

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"