АҚШликлар энг ёқтирмайдиган машиналар рўйхати тузилди

АҚШликлар энг ёқтирмайдиган машиналар рўйхати тузилди

Американинг 24/7 Wall St нашри 2015 йилнинг энг ёмон автомобиллари рейтингини эълон қилди. Тузувчилар АҚШ бўйича транспорт воситаларининг сотилиш даражасига асосланган.

Маълум бўлишича, энг ёқимсиз автомобиль Honda Insight бўлиб, ушбу хэтчбек савдоси 63,3 фоизга сусайиб кетган. Номаъқулларнинг иккинчиси Cadillac ELR, у 2014 йилдагига нисбатан 22 фоизга кам сотилган. Антирейтингнинг учинчи ўрнида Dodge Avenger русуми бўлиб, 98 фоизга ўз нуфузини йўқотган.

Рейтингни тузишда авто ишлаб чиқарувчиларнинг ҳар ойлик маълумотлари ҳисобга олинган. Шунингдек, асос сифатида савдонинг йиллик пасайиши, транспорт воситасининг омборда ётиш ўртача вақти олинган.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"