Audi’нинг учта модели светофорларни кузатишни ўрганди

Audi’нинг учта модели светофорларни кузатишни ўрганди

Audi компанияси Q7 модели, А4 седани ва А4 allroad 2017 йўлтанламасида светофор ишини кузатадиган тизимни йўлга қўйди.  Янги технология шу йилдан эътиборан АҚШнинг баъзи шаҳарларида ишлашни бошлайди.

Электроника шаҳар йўлларини бошқариш тизимининг маълумотларидан фойдаланади. Маълумотларни узатиш автомобилга ўрнатилган  LTE стандартида ишлайдиган қурилма орқали амалга оширилади.

Салондаги панел ва проекцион экранларда йўл ҳаракатини бошқарадиган светофорлар ҳақида маълумотлар бериб борилади. Масалан, ҳайдовчи яшил чироқ ёнганига қадар қолган вақтни дисплейда кўриши ва шунга қараб ҳаракатланиши мумкин бўлади.

Келгусида технология «старт-стоп» тизими ва навигатори билан ҳамкорликда ишлайди. Бу эса ёнилғини тежаш ва катта шаҳарлардаги ҳаракатни кузатишга имкон яратади.

Audi компанияси светофорларни ишини кузатадиган технология ишлаб чиқаётгани ҳақида илк марта 2014 йилда хабар берган эди. Немис бренди ўшанда агар мазкур тизим Германиядаги барча автомобилларга ўрнатилса, зарарли газларнинг атмосферага чиқарилиши 15 %га ва бир йилда 900 миллион литр ёнилғи тежалишини билдириб ўтган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Мавлон Марасулов

Мутахассислиги бўйича таржимон. Олти йилдан буён электрон технологиялар соҳасида ишлайди. Турли чет мамлакатларида ўтказилган конференциялар иштирокчиси.