AutoTram Extra Grand – узундан узоқ автобус

AutoTram Extra Grand – узундан узоқ автобус

“Гармошка”ли автобуслар биз учун янгилик эмас. 160 йўловчини сиғдирадиган Ikarus 280ни биламиз. Аммо Фраунгофер транспорт институти конструкторлари 2012 йилда янаям кўпроқ йўловчи оладиган автобус ясашди. Бу уч бўлакли гигант автобус эди.

AutoTramнинг биринчи версияси 2005 йилда кўрсатилган. Бу футуристик дизайнли тажрибавий нусха бўлиб, электр ва дизел ёнилғисига юрарди.

2012 йилда серияли Göppel асосида “Авто Трам”нинг янги авлоди намойиш этилди. Унинг узунлиги 30,73 м бўлиб, 256 йўловчини сиғдирар эди.

Аммо бу концептлигича қолди. Чунки бундай узун автобус йўлларда махсус ажратилган полосада ҳаракатланиши лозим, тор кўчаларда тиқилиб қоларди.

Айтиб ўтиш керакки, икки “қатли” автобуслар Göppel, Van Hool, Volvo, Hess, Neobus каби компаниялар томонидан ҳозир ҳам ишлаб чиқарилади ва фойдаланилади. Аммо уларнинг энг узуни 25 метр, чунки рухсат берилган узунлиги шунча ҳисобланади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"