“Автомобил тарихи” хизмати йўлга қўйилади

“Автомобил тарихи” хизмати йўлга қўйилади

Лойиҳага кўра, Давлат хизматлари маркази, YaIDXP (my.gov.uz) ҳамда турли веб-сайт ва онлайн платформалар орқали автомототранспорт воситаларига берилган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси орқали “автомобил тарихи"га оид қуйидаги маьлумотларни автоматик тарзда олиш хизмати жорий этилмоқда.

“Автомобил тарихи” маьлумотларини тақдим этиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маьмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида"ги Ҳукумат қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Лойиҳага кўра, Давлат хизматлари маркази, YaIDXP (my.gov.uz) ҳамда турли веб-сайт ва онлайн платформалар орқали автомототранспорт воситаларига берилган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси орқали “автомобил тарихи"га оид қуйидаги маьлумотларни автоматик тарзда олиш хизмати жорий этилмоқда, жумладан:

автотранспорт воситасининг агрегат маьлумотлари, тахминий юрган масофаси;

автотранспорт воситасининг гаровда эканлиги ёки унга нисбатан тақиқ мавжуд/мавжуд эмаслиги тўғрисидаги;

фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар (ишончнома, ижара, ҳадя, олди-сотди шартномаси, мерос ва бошқалар) тузилганлиги;

йўл транспорт ҳодисаси содир этилганлиги;

автотранспорт воситасига йўловчи ташиш бўйича лицензия варақаси олинганлиги (олинмаганлиги) ҳақидаги маьлумотлар;

божхона расмийлаштирувидан ўтганлиги тўғрисидаги ва бошқа маьлумотлар;

Қайд этиш керакки, берилаётган маьлумотлар ахборот характерига эга бўлиб, келгусида расмий ҳаракатларни амалга ошириш учун асос бўлмайди.

Шахсга доир маьлумотларнинг кафолатланишини таьминлаш мақсадида, маьлумотларда мулк эгаси ҳақидаги шахсий маьлумотлар, шунингдек тезкор-қидирув, мудофаа ва хавфсизликка оид автотранспорт воситаларига оид маьлумотлар акс эттирилмайди.

Хизмат ихтиёрий равишда, муайян ҳақ эвазига (БҲМнинг 20 фоизи) кўрсатилади.

Ушбу хизмат иккиламчи бозорда автомобил савдосида фирибгарлик ҳолатларининг олдини олишда ёрдам беради.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Мавзу:

#GM Uzbekistan