Автомобилда қувлаш саҳналарини томоша қилинг

Автомобилда қувлаш саҳналарини томоша қилинг

Барчамиз автомобилда қувиш саҳналари акс этган фильмларни мириқиб томоша қилганмиз. Шиддатли машина пойгалари  фильмни янада қизиқарли қилади, томошабинни ҳаяжонга солади. Албатта, агар томошабин унга ишонса. Саҳна ишонарли чиқмаган бўлса ҳаяжонланиш ўрнига қотиб-қотиб кулиши мумкин. Томоша қилинг.

Гарчи ҳинд кинолари мухлислари орамизда кўп бўлмаса-да, “гдиш-бдиш” сингари товушлар чиқариб муштлашадиган актерларнинг ихлосмандлари топилади. Қуйидаги видеолавҳада жиноятчини қўлга олиш саҳнасини томоша қилинг. Ҳаяжон эмас, кулгидан юмалаб қоласиз :). Суперқаҳрамоннинг устидан тўнтарилганча учиб кетган машинанинг ичидан айбдорни суғуриб олиш :)… бунақаси бўлмаган.

Қувлашмачоқ саҳналарини фақат ҳинд киночилари ўхшата олмайди, десангиз адашасиз. Мана бу америкаликлар 2011 йилда олган фильм, номи “Соатига 200 мил”. Видеолавҳада компьютер графикасига диққат қаратинг, айниқса авария саҳнасига 😀

Киноларда пиёдани уриб юбориш саҳнаси қандай суратга олинишини биласизми? Машина секииин юриб келади ва “шўринг қурғур” пиёдага аста тегади, пиёда эса баҳузур… келинг буёғини видеода кўринг.

 

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"