Автомобилда саёҳат қилиш учун энг яхши мамлакатлар (топ-10)

Автомобилда саёҳат қилиш учун энг яхши мамлакатлар (топ-10)

Ҳайдовчиларни ўқитувчи Zutobi онлайн-платформаси қайси мамлакатлар автомобилда саёҳат қилиш учун энг қулайлигини аниқлаш мақсадида тадқиқот ўтказди.

Рейтингни ҳисоблашда йўлда ҳаракатланиш хавфсизлиги, сифати, автотранспортни ижарага олиш ва ёнилғи нархлари каби кўрсаткичларга асосланилди. Диққатга сазовор жойлар, миллий таомлар, йўл бўйидаги хушманзара жойлар ҳисобга олинди.

Якуний натижалар автомобилда саёҳат қилиш учун энг яхши мамлакат АҚШ (7,17 балл) эканини кўрсатди.

Кейинги ўринларда — Италия (6,38) ва Испания (6,34).

Етакчи ўнликда — Португалия, Словения, Буюк Британия, Швейцария, Франция, Туркия ва Дания.

Жами 47 мамлакат ўрганилган, энг сўнгги ўринда — Исроил.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!