Автомобилингизни қиш мавсумига тайёрлаш бўйича мутахассис маслаҳатлари

Автомобилингизни қиш мавсумига тайёрлаш бўйича мутахассис маслаҳатлари

Автомобиль мутахассиси Вячеслав автомобилни қиш ва совуққа қандай қилиб тўғри тайёрлаш бўйича бир қанча маслаҳатлар берди, шунингдек, ҳайдовчиларга кўчада кучли даражадаги совуқ бўлса, ҳайдовчиларга зарар етказмаслик учун нима қилмаслик кераклигини айтди.

Мутахассис, аввало, ёзги шиналарни қишки шиналарга ўз вақтида алмаштириш зарурлигини эслатди. Худди, қиш келганида, сиз пояфзалингизни ўзгартирганингиз каби. Қиш бошланишидан олдин ғилдиракларни алмаштирмаслик яхшироқдир, чунки ёзги шиналар асфалтни қишки шиналарга қараганда яхшироқ ушлаб туради.

Аёз бошланишидан олдин мутахассис ҳайдовчиларга эшик қистирмаларига олдиндан қараб қўйишни маслаҳат берди, бу нафақат иссиқликнинг автомобилдан чиқиб кетишига йўл қўймайди, балки овозни ютувчи элемент сифатида ҳам хизмат қилади. Уларни силикон билан ёғлаш муҳим, бу машинадаги эшиклар эрталаб очилишини кафолатлайди.

Бундан ташқари, нолдан паст ҳароратларда автомобил двигателини ва олд ойнасини тўғри иситиш жуда муҳимдир. Двигетилни иситиш учун 3-5 дақиқа кифоя қилади. Ана ундан сўнг босқичма босқич ички ҳароратни совуқдан илиқгача аста-секин ошириб бориш керак.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!