Автомобиллар тирбандлиги юзага келганда нима қилиш керак - Тошкент шаҳар ИИББ раҳбари жавоб беради

Автомобиллар тирбандлиги юзага келганда нима қилиш керак - Тошкент шаҳар ИИББ раҳбари жавоб беради

Тошкент шаҳар ИИББда бўлиб ўтган брифингда Ички ишлар вазири ўринбосари - Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи, генерал-майори Рустам Жўраев йўлларда автомобиллар тирбандлиги юзага келганда ҳайдовчилар нима қилиш зарурлиги айтиб ўтилди. Бу ҳақда Sputnik хабар қилди.

ИИББ раҳбари сўзларига кўра, Тошкент шаҳарда йўлларда автомобиллар тирбандлигини олдини олиб борасида ишлар олиб борилаётганлигини маълум қилди. Хусусан, пойтахт ҳокимияти билан ҳамкорликда йўллар очилмоқда. Йўлларда тирбанликларни олдини олиш бўйича таклифлар киритилмоқда. Шунингдек, бу йўналишда яхши натижаларга эришган хорижий давлатларининг тажрибаси ўрганилмоқда.  

“Кимдир тирбандликни кўриб қолса, Facebookда ёзиш керак эмас. Вақт кетмоқда. Биз буни қочон ўқиймиз? Унинг ўрнига 102 га қўнғироқ қилиб, шу чорраҳада катта тирбанлик юзага келган деб айтинглар, бўлди. Ҳозир шаҳарда мобил мотоциклларда ва патрул машиналаримиз юришади. Улар келиб, ёрдам беришади”, - деб таъкидлади Рустам Жўраев.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.