Автомототранспорт воситалари ижарага шартномасини нотариал тартибда тасдиқлаш талаби бекор қилинмоқда

 Автомототранспорт воситалари ижарага шартномасини нотариал тартибда тасдиқлаш талаби бекор қилинмоқда

Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди 

Хабарда таъкидланишича,Фракция аъзолари томонидан «Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 565-моддасига ўзгартиш ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси қизғин муҳокама қилинди. Таъкидланганидек, лойиҳа қонунчилик ҳужжатларига автомототранспорт воситалари электрон савдо платформаси орқали ижарага берилганда, шартномани нотариал тартибда тасдиқлаш талабини бекор қилиш учун Фуқаролик кодексига тегишли қўшимчалар киритиш мақсадида ишлаб чиқилган.

Маълумки, миллий қонунчиликка мувофиқ автомототранспорт воситаларини ижарага бериш шартномалари нотариал тасдиқлашни талаб этади.

Таклиф этилаётган қонун лойиҳаси билан автомототранспорт воситалари электрон савдо платформаси орқали ижарага берилганда, шартномани нотариал тартибда тасдиқлаш талаби бекор қилинмоқда ва бу каби шартномалар оддий ёзма шаклда тузилиши мумкинлиги белгиланиши мустаҳкамлаб қўйилмоқда

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.