Автомототранспорт воситаларини ижарага бериш тартиби енгиллаштирилди

Автомототранспорт воситаларини ижарага бериш тартиби енгиллаштирилди

Айни дақиқаларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда.

Мажлисда қонун лойиҳаларининг муҳокамаси бошланди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида депутатлар томонидан кўриб чиқилаётган дастлабки ҳужжат – “Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 565-моддасига ўзгартиш ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси бўлди.

Мазкур ҳужжат билан автомототранспорт воситаси электрон савдо платформаси орқали ижарага берилганда, шартномани нотариал тартибда тасдиқлаш талаби бекор қилиняпти. Бу каби шартномалар оддий ёзма шаклда тузилиши белгиланмоқда.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши автомототранспорт воситаларини ижарага бериш билан боғлиқ муносабатларни енгиллаштиради, ижара бозорини ривожлантиради.
Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.