«АвтоВАЗ» Lada Granta ва Lada Kalina нархларини арзонлаштирди

«АвтоВАЗ» Lada Granta ва Lada Kalina нархларини арзонлаштирди

Россиянинг «АвтоВАЗ» компанияси 1 мартдан бошлаб “люкс” жамланмали Lada Granta автомобили нархини тушириш бўйича “баҳорги таклифлар”ни эълон қилди. Унинг баҳоси 20 минг рублга пасайтирилди. Lada Granta Sport эса 537 минг рублгача арзонлашди.

Бундан ташқари, Lada Kalina модели ҳам шунча миқдорда арзонлади. Унда нафақат “люкс”, балки “норма” комплектация баҳоси ҳам пастлади.

“Ведомости” хабарига кўра, акция кўплаб Lada моделлари нархи тавсияга биноан навбатдаги марта ўртача 25 минг рублдан оширилганидан икки ҳафта ўтиб старт олди. Ўшанда Granta 4,6 фоиз, Largus — 5,3 фоиз, Lada 4×4 — 3,4 фоиз, Kalina —4,8 фоизга қимматлаганди.

“АвтоВАЗ” вакилининг газетага берган интервьюсида ойдинлик киритишича, акция муайян моделлар савдосини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилмоқда. У бу каби чегирмалар “АвтоВАЗ” томонидан 2015 йилнинг ёзида ҳам таклиф этилганини эслаб ўтди.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!