АвтоВАЗ Lada Vesta ва XRAYни экспортга чиқаради

АвтоВАЗ Lada Vesta ва XRAYни экспортга чиқаради

АвтоВАЗ Lada Vesta ва XRAY моделларини Евро-6 стандарти талабига тайёрламоқда. Бу янги моделларни экспортга чиқариш имконини яратади.

АвтоВАЗ вакиллари изоҳ беришига кўра, Lada Vesta ва XRAY автомобилларининг “двигателлари ва ишланган газларни чиқариш тизими сал ўзгартирилади”, “электрон тепки учун микродастур (прошивка) янгиланади, заслонка элетромеханик узатмали бўлади” ҳамда шу сингари бошқа ўзгаришларга учрайди.

АвтоВАЗ автомобиллари қайси давлатларга юборилиши ошкор қилинмади, аммо Европага экспорт қилиниш эҳтимоли бор. Айни вақтда АвтоВАЗнинг икки модели Евро-6 талабига жавоб беради: Lada Granta ва 4х4. Сертификат олиш учун 200дан ортиқ синаш ишлари ўтказилди, жумладан, заҳарлилик, шовқин, электромагнит кўрсаткичлари текширилди.

Lada компанияси ишлаб чиқараётган барча автомобиллар Евро-5 экологик стандартига тўғри келади.

Lada автомобилларига Тошкентдаги Lada автосалони орқали буюртма бериш мумкин.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"