БААда Tesla автомобиллари сотила бошланди
Компания Яқин Шарқ бозорига чиқиб, БААда маҳсулотларини сота бошлаганини Reuters хабар қилмоқда. Форс қўлтиғи мамлакатлари люкс автомобилларни харид қилиш бўйича етакчи ҳисобланади.
“Тесла” Dubai Mallдаги савдо марказида харидорлардан онлайн тарзда буюртмалар қабул қиляпти. “Тесла” компанияси асосчиси Элон Маск 2018 йилда Абу-Дабида магазин ва хизмат кўрсатиш маркази очилишини билдирган. Бундан ташқари Баҳрайн, Уммон ва Саудия Арабистонида ҳам савдони йўлга қўйиш истаги бор.
Tesla Model S нархи 74,88 минг доллар (275 минг дирҳам), Model X эса 93,63 минг доллар (344 минг дирҳам) туради.