Баённома тузилганидан кейин автомашинани жарима майдонига қўйиш шартми?

Баённома тузилганидан кейин автомашинани жарима майдонига қўйиш шартми?

Савол: — ЙПХ ходими мени тўхтатиб, “Машина ойналари меъёридан ортиқ қорайтирилган”, деди ва маъмурий баённома тузиб, транспорт воситасини жарима майдонига қўйди. Шу тўғрими? Баённома тузилганидан кейин автомашинани жарима майдонига қўйиш шартми?

 Жавоб: — “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 3-иловаси — “Транспорт воситаларидан фойдаланишни тақиқловчи шартлар”нинг тегишли бандларига асосан, яъни “7.3. Ҳайдовчининг жойидан теварак-артоф кўринишини чеклайдиган қўшимча нарсалар ўрнатилган ва қопламалар туширилган бўлса” ёки “7.4. Барча транспорт воситаларининг олд, ён ва орқа ойналарининг ёруғлик ўтказувчанлиги 70% дан кам бўлса (автомобилнинг томидаги ойнаси бундан мустано)” ЙПХ инспектори бу ҳақда маъмурий баённома расмийлаштиради ва автомашинани вақтинчалик жарима майдонига қўяди. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 291-моддасига асосан, транспорт воситаларини ушлаб туриш бунинг сабаблари бартараф этилгунича ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўрилгунга қадар амалга оширилиши мумкин.

«Avto Plyus» газетаси билан ҳамкорликда тайёрланди

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.