Беларусда Ravon автомобиллари сотуви бошланди

Беларусда Ravon автомобиллари сотуви бошланди

Беларусда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Ravon автомобиллари сотуви бошланди. Бу ҳақда Daryo.uz хабар бермоқда.

«Аслида бизнинг бозор учун Ravon автомобиллари янгилик эмас, чунки улар аввал Беларусда Chevrolet бренди остида сотилган. Барча моделлар бир неча йилдан бери ишлаб чиқарилмоқда ва тўпланган статистика Ravon жуда ишончли автомобиль эканлигини кўрсатмоқда. Шу сабабли компаниямиз мазкур марканинг бош дилери бўлишга қарор қилди», — дейди «Мультимоторс» компанияси директори Сергей Жлобо.

«Мультимоторс» Беларусда йилига мингтагача Ravon автомобилни сотишни режалаштирмоқда.

Уларни кредит ва лизингга (жисмоний шахслар учун ҳам) олиш, шунингдек, trade-in тизимида харид қилиш мумкин.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.