BMW 2020 йилда i6 замонавий минивэнини ишлаб чиқаради

BMW 2020 йилда i6 замонавий минивэнини ишлаб чиқаради

Компания ичкарисидаги манбаларнинг етказишига қараганда, BMW “яшил автомобиллар” бўғинига мансуб машиналарини синовдан ўтказишга киришди. 2020 йилда i6 минивэни оммага кўрсатилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз: ҳозирда бу бўғинга мансуб i3 ва i2 русумлари бор. Компания келажакда бу русумларнинг жузъий ўзгарган версияларини тақдим этиш ниятини билдирди. Экспертлар мазкур янгиликка таяниб, BMW i8 спорткарининг модификацияси пайдо бўлишини тахмин қилишмоқда. Зикр этилган электромобиль тўла заряди билан 300 км йўл боса олади.

“Минивэн” енгил автомобиллар тури бўлиб, инглизча “кичик фургон” маъносини билдиради. Якка кузовли, вагонсимон шакли билан ажралиб туради. Минивэн кузови универсал ва хэтчбекникидан ҳамиша узунроқ бўлади. Минивэн синфига мансуб автомобиллар, одатда, 8 йўловчини (ҳайдовчи билан 9) сиғдиради. Кузов турлари бўйича таснифлаганда универсал ва микроавтобус орасида туради.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Мавзу:

#минивэн

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"