BMW 3-Series янги авлодини 2017 йилда намойиш этади

BMW 3-Series янги авлодини 2017 йилда намойиш этади

BMW компанияси 3-Series авлодига мансуб русумни қишки синовга олиб чиқди. Скандинавия кўчаларида синалаётган пайтда ҳар ерда ҳозиру нозир фотожосуслар расмга туширишди. Ушбу русум келгуси йилнинг сентябр ойида Франкфурт автосалонларида оммага кўрсатилиши эҳтимолдан холи эмас.

Расмдаги прототип қиёфасидан дизайни спорт автомобилларига хослигини пайқаш қийин эмас. Ҳозирда унинг устида ишланаётганига кўп бўлмади, шу сабабли яқин икки йил ичида бундан-да кўпроқ ўзгариб кетиши мумкин.

Машина CLAR платформасида ясалади. Тўрт ва олти цилиндрли, шунингдек дизель агрегат ҳам ўрнатилади. Гибрид тури ишлаб чиқарилиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Бошқа техник хусусиятлари сир тутилмоқда.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"