BMW i8 гибриди томидан айрилади

BMW i8 гибриди томидан айрилади

Тўғри, бу автомобиль, одам эмас, аммо томи йўқолиши бор гап. BMW i8 Spyder моделини яқинда автошоуларнинг бирида томсиз ҳолатда намойиш этилиши кутилмоқда. Эслатиб ўтамиз, купенинг дебюти 2011 йилда ўтказилган, икки йил ўтгач, баварияликлар серияли ишлаб чиқара бошлашган эди. Ўтган йилнинг ўрталаридан дунё бўйлаб сотила бошлаган.

Ҳозирча, янги BMW i8 Spyder моделининг куч-қуввати хусусида янгиликлар йўқ. Янги моделнинг двигатели купеникига ўхшаш бўлади, деган тахминлар йўқ эмас. Купе мотори 362 от кучига ва 570 Н·м айлантириш моментига эга. Электрга “тўйса”, 35 км йўл юра олади. 100 км/соат тезликка 4,4 сонияда эришади. Ёнилғи сарфи эса 100 кмга 2,1 литр.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"