Босган йўлига қараб солиқ ундирилсин

Босган йўлига қараб солиқ ундирилсин

АҚШлик қонунчилар давлат ғазнасини тўлдиришнинг янги йўлини қидиришмоқда. Иллинойс штатининг сенатори Жон Каллертон ёнилғи акцизини тамоман бекор қилиш таклифи билан чиқди. Унинг ўрнига автомобиль босиб ўтган йўл узунлигига қараб солиқ солинади.

Ҳозирги кунда йўл таъмирлаш учун маблағ ёнилғи акцизидан (акциз – кенг истеъмол товарлари, энг муҳим хомашёларга ва хизматлар учун давлат томонидан белгиланган қўшимча солиқ) тушади. Бир қарашда муаммо йўқдай: ахир, машина қанча кўп юрса, шунча кўп ёнилғи истеъмол қилади, демак йўл жамғармасига тушум кўпаяди. Гап шундаки, Иллинойсда электромобиллар ва гибрид автомобиллар сони ўсиб бормоқда. Улар ёнилғини жуда кам сарфлайди ёки мутлақо сарфламайди. Қолаверса, нефт нархи пастлади, демак тушум ҳам камайди.

Шундай қилиб, экологик тоза, камчиқим ва замонавий автомобиллар бўйнига янги солиқ илиниши эҳтимоли мавжуддир. Ташаббус муаллифи айнан электромобиллар уни шундай қарорга ундаганини айтмоқда. “Агар барча машиналаримиз электрли бўлса, унда йўл таъмирлашга умуман маблағ топилмайди”, дейди Каллертон.

“Йўл солиғи”нинг меъёрлари ҳам олдиндан ҳисобланган. Таклифга кўра, автомобиль босиб ўтган бир мил (1,6 км) учун 1,5 цент тўлайди. Машинага ўрнатилган махсус қурилма йўл ва солиқ миқдорини ўлчайди. Муқобил сифатида ҳайдовчи бир йилда 450 доллар тўлайди, шундан сўнг 30 минг мил (48280 км) йўл юриши мумкин.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"