Британияда ҳайдовчисиз автомобилларни суғурталаш бошланди

Британияда ҳайдовчисиз автомобилларни суғурталаш бошланди

Adrian Flux компанияси автоном транспорт воситалари ҳисобига суғурталаш доирасини кенгайтирди. Ҳайдовчисиз автомобилларни суғурталашга доир ҳуқуқий ҳужжатларида оддий автомобилларникидан кўпроқ пунктлар бор. Бироқ ҳайдовчисиз машинани суғурталашнинг айрим нозик жиҳатлари ҳуқуқшуносларни ўйлантириб қўйди.

Маълумки, ҳайдовчисиз автомобиллар ҳам яккатезлик (тезликни ўзгартирмасдан бир хилда сақлаш тизими), мустақил ҳолда автотураргоҳга жойлаш, шошилинч тормозлаш сингари тизимлар билан таъминланган. ЙТҲ рўй берганда масъулият бу тизимларни ишга туширган ҳайдовчининг ўзида бўлиши йўриқномада ёзиб қўйилган. Дейлик, ҳайдовчисиз автомобилда бу тизимлардан бири ишга туширилганда кор-ҳол рўй берса, ким жавобгар бўлади?

Аммо Adrian Flux суғурта компанияси автоном машиналар ҳайдовчили машиналардан кўра ЙТҲга кам учрашини ҳисоблаб чиқишди ва ҳайдовчисиз автомобиль учун анчагина фойдали бўлган шартнома тузилди. Ҳужжатга кўра, автоном машинага тизим янгиланиши ўрнатилмаган, сунъий йўлдош ўчиб қолган, ҳаттоки, машина дастурини хакерлар бузган тақдирда ҳам пул тўланадиган бўлди.

Тўғри, суғурта полиси қанчани ташкил этиши, ҳозирча, эълон қилинмади. Бироқ ҳайдовчисиз технологияни суғурталаш бу соҳада муҳим қадам бўлганини эътироф этиш зарурдир.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"