Бу йилдан Malibu Hybrid тежамкор седани ишлаб чиқарилади

Бу йилдан Malibu Hybrid тежамкор седани ишлаб чиқарилади

Американинг Chevrolet заводи Malibu Hybrid номли тежамкор седан ишлаб чиқармоқчилигини маълум қилди. Гибрид русумга 1,8 литрли EcoTec оиласи двигатели ўрнатилади. Қуввати 101 ва 73 от кучига тенг. 1,5 кВтли аккумулятордан озиқланиб, 100 кмга 5 литр бензин сарфлайди.

Malibu Hybrid ўз сафдошлари орасида энг тежамкори бўлиши кутилмоқда. Таққослаш учун: Toyota Camry ва Ford Fusion Hybrid автомобиллари 100 кмга мос ҳолда 5,47 ва 5,35 литр ёнилғи истеъмол қилади.

Автомобилнинг тахминий баҳоси 28 минг долларни ташкил этади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"